Болгария президенти Росен Плевнелиев афғонистонлик муҳожирнинг чегарадаги ўлими юзасидан чуқур пушаймонлигини изҳор этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бемаъни ҳодиса сабабли Болгария—Туркия чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтмоқчи бўлган муҳожирнинг ўлими туфайли ўзимнинг чуқур афсусимни изҳор этаман. Европада давом этаётган муҳожирлар инқирозини тавсифловчи ушбу мудҳиш ҳодиса – Европага муҳожирларнинг оқиб келиши оқибатида юзага келган инқирозни ҳал этишга йўналтирилган ягона ва тез суратли умумевропа чоралар кўришга сабаб бўлди», – деди Плевнелиев.
Плевнелиев махфий хизмат ходимларининг самарали ишидан мамнун эканлигини билдириб, содир бўлган воқеага холисона баҳо бериш мақсадида мустақил экспертиза ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрга ўтар кечаси Болгария чегара хизмати ходими Болгарияга Туркия орқали кирмоқчи бўлган афғонистонлик муҳожирни отиб ташлагани ҳақда хабар берилган эди.
Изоҳ (0)