АҚШнинг БМТдаги вакили Саманта Пауэр Эроннинг баллистик ракетани синовдан ўтказганлиги Теҳронга бу каби синовлар ўтказишни тақиқловчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузиш эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Мавжуд маълумотни таҳлил қилиб чиқиб, АҚШ 10 октябрда Эроннинг ядро қуролини ташишга қодир баллистик ракетани синовдан ўтказганлигини тасдиқлаши мумкин», — дейди Пауэр.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашидан Эрон ўзининг халқаро мажбуриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатганлиги учун тегишли жавоб билдирилишига эришиш учун ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон мудофаа вазири, генерал Ҳусайн Дегхан узоқ масофага мўлжалланган янги ракета синовдан муваффақиятли ўтганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)