Тирик бўлишига қарамасдан, ўликхонага юборилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида яшовчи 45 ёшли эркак шифохонада ҳушига келмасдан вафот этди. Бу ҳақда «Вести» хабар беради.
Пракаш исмли эркак ўлимининг сабаби маълум қилинмади. Ҳозирда полиция шифокор эътиборсизлиги билан боғлиқ ушбу шафқатсиз ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мумбай шаҳри автобус бекатларининг бирида бир эркак ҳушсиз ҳолда топилган. Тиббиёт ходимлари уни госпиталга олиб боргач, навбатчи шифокор Роҳан Рохекар томир уришини текширмай, жабрланувчини вафот этган, дея қайд этган ва жасадни дарҳол ўликхонага элтишни буюрган. Орадан бироз вақт ўтиб, мурдани ёрмоқчи бўлган тиббиёт ходимлари бемор нафас олаётганини пайқаган, «ўлик» ҳам тўсатдан кўзини очган.
Изоҳ (0)