Канадада номаълум шахс болға билан 10 кишига жароҳат етказди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, Канаданинг туб жой аҳолиси ишлари билан шуғулланувчи идорага ҳужум уюштирилган.
Полиция маълумотларига кўра, болға билан қуролланган номаълум шахс идора биносига бостириб кириб, ходимларга пала-партиш ҳужум қила бошлаган.
Хабар беришларича, жабрланувчиларнинг икки нафари оғир аҳволда. Ҳужум қилган шахс полициячилар томонидан ҳушсиз ҳолда топилган ва ўзига келмай вафот этган.
Изоҳ (0)