4 октябрда бўлиб ўтган сайловлар натижасида Қирғизистон парламентига олти партия ўтди, овозларнинг кўпини Социал-демократик партия қўлга киритган. Бу ҳақда 15 октябрь, пайшанба куни сайловларнинг якуний натижаларини эълон қилган мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Туйғунали Абдраимов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Комиссия маълумотларига кўра, овозларнинг аксарияти (27 фоиздан зиёд) 23 йил аввал мамлакатни бугунги раҳбари Алмазбек Атамбаев томонидан тузилган Қирғизистон Социал-демократик партияси учун берилган. Иккинчи ўринда эса мухолифатдаги «Республика — Ата-Журт» партияси қайд этилган.
Изоҳ (0)