Анқара суди ОАВларда Туркия пойтахтида 10 октябрь куни содир бўлган теракт ҳақида маълумотлар чоп этилишини тақиқлади, дея хабар бермоқда «Европейская Правда».
Тақиқ терактни тергов қилиш якунига етгунича амалда бўлади.
Ушбу чора ахборот манбаларининг барча турлари: матбуот, телевидение, радио, шунингдек, интернет ОАВлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиниши мумкин бўлган барча турдаги янгиликлар, интервью, танқидий мақолаларга тегишли бўлади.
Аввалроқ Туркия полицияси мамлакат пойтахти Анқарадаги терактнинг икки ижрочисидан бири ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоси деб гумон қилинаётган шахснинг акаси бўлганлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь, шанба куни тонгда Анқара марказидаги вокзал биноси яқинида 3 сониялик интервал билан иккита портлаш юз берди. Теракт содир бўлган вақтда вокзал олдидаги майдонда курд тузилмалари ва Туркия ҳукуматини ярашишга чақириш мақсадида ташкил этилган намойиш бўлаётган эди. Охирги маълумотларга кўра, Анқарадаги теракт қурбонлари сони 120 кишидан ошган.
Изоҳ (0)