Покистон Наркотикларга қарши курашиш бошқармаси ўтган молия йилида (2014 йил 1 июлидан 2015 йил 30 июнигача) жами қиймати 5,7 триллион рупия (54 миллиард доллар)лик 354,54 тонна тақиқланган препаратларни мусодара қилди. Бу ҳақда муассаса расмий баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, 42 та гуруҳ фаолияти фош қилиниб, наркотиклар савдосида қатнашган 1,6 минг киши ҳибсга олинган; беш киши ўлим жазосига, 65 киши бир умрлик қамоққа, 556 киши турли муддатдаги қамоққа ҳукм қилинган, қолганлар жазосини кутмоқда.
Изоҳ (0)