Отишма билан боғлиқ ҳодиса 14 октябрда, Франция пойтахти яқинида жойлашган Ренси шаҳарчасининг маҳаллий маъмурий биноси ёнида рўй берди. Бу ҳақда Parisien газетаси маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг ҳудудий маъмурий идораси – суб-префектура биносидан чиқиб келаётган уч кишига ҳужум қилинган. Уларни уч нафар номаълум қуролланган шахс кутиб турган. Улар бинодан чиқиб келаётган одамларни ўққа тутган. Ушбу одамлардан бири ярадор бўлган.
Ҳужумчилар машинада қочиб кетган. Жабрланувчи касалхонага етказилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳужум сабаблари ҳозирча ноаниқ.
Изоҳ (0)