Баҳрайнлик мухолифатчиларга нисбатан тайинланган қамоқ жазосининг жами муддати 2,7 минг йилни ташкил этади, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ал-Вифак» мухолифатчи партияси эркинлиги бошқармаси раҳбари Хади ал-Мусавийнинг матбуот йиғилишида маълум қилишича, 2015 йил давомида қиролликда намойиш иштирокчиларидан 340 нафарига турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланган.
Тайинланган жазоларнинг жами муддати 2783 йил қамоқ жазосига тенгдир. Ал-Мусавийнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда мухолифатга ҳар қандай намойишлар, жумладан, тинч намойишларни ўтказиш ҳам тақиқланган.
Изоҳ (0)