2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон экспорт қилган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлди.
Бу ҳақда бугун, 15 октябрь куни очилган ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида айтиб ўтилди.
Таққослаш учун, 1994 йилда Ўзбекистон тўқимачилик саноати 8 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилган эди.
Ҳозирги кунга келиб пахта толасининг 35 фоизидан ортиғи Ўзбекистонда қайта ишлаб чиқарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябргача давом этадиган ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида жорий йилги мавсумда Ўзбекистонда терилган пахтанинг 98 фоизи олий ва биринчи навга тегишли эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)