Тошкент механика заводи (собиқ «ТAПОиЧ» — Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси)нинг асосий акциядори «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бўлди, дея хабар бермоқда «Review.uz» компания матбуот хизматига таяниб.
«Тошкент механика заводи» АЖ «Ўзбекистон темир йўллари»нинг ҳисоб бўйича еттинчи шўъба корхонасига айланди. Энди унга собиқ авиазаводнинг 81,52 фоиз акциялари тегишли бўлади.
Бунгача корхона устав капитали тузилмасида авиасозлик заводи акцияларининг 76,6 фоизи давлатга, 10 фоизи меҳнат коллективига тегишли бўлган. Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 6,7 фоиздан улушга эгалик қилган.
Изоҳ (0)