Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 15—16 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Қозоғистонда бўладиган мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) хабар бермоқда.
«Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)