Бугун, 15 октябрь куни ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда бу йилги мавсумда терилган пахтанинг 98 фоизи олий ва биринчи навга тегишли эканлиги айтилди. Бундай юқори кўрсаткичларга об-ҳаво шароитларининг яхши бўлганлиги ва ёғингарчиликлар кузатилмагани туфайли эришилганлиги таъкидланди. Ўтган мавсумда ёмғирнинг етти марта ёғиши пахта сифатига ҳам таъсир кўрсатган эди.
Ўн биринчи халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 16 октябргача давом этади.
Изоҳ (0)