14 октябрь, чоршанбага ўтар кечаси бир ёшли айиқ Россиянинг Хабаровск шаҳридаги савдо марказининг эшигини боши билан бузиб кирди, деб хабар беради «Интерфакс».
Айиқ Амурни сузиб ўтиб, «Ерофей-Арена» спорт комплексигача югуриб келган. Кейин «Подсолнух» савдо марказининг фойесига бостириб кириб, қўриқчиларни даҳшатга солди. Шундан сўнг полиция чақирилди.
Айиқни қувиш 1,5 соат давом этди. Уни қувишда тўққизта йўл-патруль хизмати экипажи қатнашди. Айиқ болалар боғчаси ҳудудига қувиб кирилгач, алоҳида топшириқли мобил отряд ходимлари томонидан ўққа тутилди.
Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)