Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Беларусь Президенти матбуот хизмати ёзишича, Ўзбекистон етакчиси Беларусь билан ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган ҳамкорликнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко 11 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган давлат раҳбарлигига сайловларда 83,49 фоиз овоз билан ғолиб бўлган эди. Либерал-демократик партия етакчиси Сергей Гайдукевичга сайловчиларнинг 3,32 фоизи, «Ҳақиқатни гапир» фуқаролик кампанияси вакили Татьяна Короткевичга 4,42 фоизи, Беларусь ватанпарварлик партияси раиси Николай Улаховичга 1,67 фоизи овоз берди.
Сайловлар натижаларига кўра, 61 ёшли Лукашенко Беларусь президенти лавозимини бешинчи марта эгаллайди. У давлат раҳбарлигига биринчи марта 1994 йилда сайланган.
Изоҳ (0)