Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта охирига келиб ҳавонинг сезиларли даражада совиши кутилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Uz24» хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг («Ўзгидромет») хабар беришича, 15—17 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 8—13, кундузи эса 18—23 даража илиқ бўлади. 18 октябрь куни кечқурун 2—7, кундузи эса 12—17 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳафта давомида қисқа муддатли ёмғирлар кузатилади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 18 октябрь куни кечқурун 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи эса 7—12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)