17 октябрь куни «Бунёдкор» ва «Насаф» ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалини ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради, деб хабар беради «Championat.asia».
Шу тариқа, Эрматов мамлакат кубоги финалида бешинчи марта ишлайди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланиб олади.
Гали Имомов ва Ноил Лутфуллин тўрт мартадан финал ўйинида ишлаган. Рустам Саидов ва Марат Исмоилов ҳисобида 2 та ўйин бор. Ўзбекистон кубоги финалида бир марта хорижлик ҳакам ишлаган. 2014 йилги ҳал қилувчи баҳсни жанубий кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги реферилар бошқарган.
Финал учрашуви 17 октябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00 да бошланади.
Изоҳ (0)