Россия президенти Владимир Путин АҚШ РФга Сурия ҳудудидаги террорчилар объектлари ҳақида ҳам, авиазарбалар бериш мумкин бўлмаган объектлар ҳақида ҳам маълумот тақдим этмаётганини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз АҚШга мурожаат қилиб: сиз юз фоиз террорчиларники деб ҳисоблайдиган нишонларни бизга беринг, дедик. Йўқ, биз бунга тайёр эмасмиз, деб жавоб берди. Шунда биз ўйлаб кўриб, яна бир савол бердик: унда бизга қаерга зарба бермасликни айтинг. Бунга ҳам ҳеч қандай жавоб бўлмади», — деди Путин «Россия чорлайди» форуми доирасида саволга жавоб берар экан.
Президент, шунингдек, АҚШ «Сурия озодлик армияси»га етказиб бераётган қурол-яроғ ва кийим-кечак террорчилар, шу жумладан, ИШИД жангарилари қўлига тушиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)