Курдистон ишчи партияси (КИП)нинг Туркия жануби-шарқидаги Хаккари вилоятида жойлашган марраларига берилган авиазарбалар оқибатида 12 нафар жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Туркия қуролли кучлари бош штаби ахборотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Авиазарбалар оқибатида, жангарилардан ташқари, беш бошпана, қурол-яроғ омбори ва зенит қурилмаси ҳам йўқ қилинган.
Аввалроқ, КИПнинг Хаккари вилоятидаги марраларига Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 11 октябрь куни берилган зарбалар оқибатида 17 жангари ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)