Туркия хавфсизлик кучлари 13 октябрь, сешанба куни Анқара вокзали яқинидаги шубҳали халтани портлатиб йўқ қилди. «Европейская правда» хабарига кўра, бу ерда уч кун аввал рўй берган терактлар оқибатида 97 киши ҳалок бўлганди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари шубҳали халтани назорат қилиб турилган портлаш орқали йўқ қилди. Нашрнинг қайд этишича, мазкур халқа юзасидан кўтарилган ваҳима, катта эҳтимол билан, ёлғон хабар асосида юзага келган.
CNN Turk телеканали орқали намойиш этилган кадрларга кўра, халтада асосан озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган.
Изоҳ (0)