Украина президенти Пётр Порошенко Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан телефон орқали суҳбатлашиб, «Боинг» ҳалокати айбдорларини жазога тортиш бўйича чораларни келишиб олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Томонлар MH17’ни уриб туширишда айбдорларни жавобгарликка тортиш механизми бўйича якуний қарор Украина, Нидерландия, Австралия, Малайзия ва Бельгия иштирокидаги умумий гуруҳ олиб бораётган жиноий тергов натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинишига келишди.
Нашр эслатишича, 13 октябрь куни Нидерландия хавфсизлик кенгаши «Боинг-777» ҳалокати бўйича якуний маърузани эълон қилиши кутилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Боинг-777» самолёти Донбассда 2014 йилнинг 17 июлида қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида 298 киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)