Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ўзаро телефон суҳбати давомида Беларусь ҳудудига Россия авиабазасини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мазкур масала муҳокамаси Қозоғистон пойтахти Остонада давом эттирилади.
«Ушбу масаланинг турли жиҳатлари икки президент ўртасида муҳокама қилинди, мазкур муҳокама ўзаро ҳурмат руҳида давом эттирилади, бунинг устига олдинда икки президент ўртасида мулоқотлар кутиб турибди, улар МДҲнинг Қозоғистондаги саммитида учрашади», — деди Песков.
Хабар беришларича, Путин 15—16 октябрь кунлари Қозоғистонда бўлиб, МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши ҳамда Евросиё олий иқтисодий кенгаши мажлисларида қатнашади.
Изоҳ (0)