Финляндия келаси йил бошидан Европа Иттифоқининг чегара бўйича агентлиги — Frontex томонидан Ўртаер денгизида олиб борилаётган операцияга қўшилади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Финляндия чегара қўриқлаш хизмати Ўртаер денгизига Merikarhu патруль кемасини юборади. Операциядан кўзланган мақсад — Грецияга ва Греция орқали Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига келаётган ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтиришдир.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Кенгаши ноқонуний муҳожирлар контрабандачилари ва ташувчиларига қарши Ўртаер денгизидаги ҳарбий операциянинг куч ишлатиш босқичига киришиш жараёнини келишиб олгани маълум бўлганди.
Маълумот учун, 2015 йил бошидан бери Европага Ўртаер денгизи орқали 580 минг муҳожир ва қочоқ келиб жойлашди.
Изоҳ (0)