Доғистонда (Россия) полиция ходими бошқарган «ВАЗ-217030» автомобили 30 метрли жарликка қулади. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 12 октябрь, душанба куни Шомил туманида рўй берган. Бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди. Республика ички ишлар вазирлиги мазкур воқеа юзасидан хизмат текшируви тайинлаган.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)