Буюк Британия мудофаа вазирлиги ОАВларнинг ИШИДга қарши операцияларда қатнашаётган британиялик учувчиларнинг Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилишига рухсат берилгани ҳақидаги хабарларини рад этди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея ОАВлардаги ахборотни изоҳлади мамлакат мудофаа вазирлиги расмий вакили.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг Daily Star газетаси Бирлашган Қироллик мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб, НАТО мамлакатлари учувчилари, шу жумладан, кўп нишонли «Торнадо» қирувчи самолётларини бошқарувчи Британия ҳарбий учувчиларига Ироқ ҳаво ҳудудида «ҳаётлари учун хавф» туғилганида Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилиш ҳуқуқи берилгани ҳақида ёзган эди.
Кейинроқ Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Александр Яковенко Бирлашган Қироллик ТИВга мурожаат қилиб, маҳаллий ОАВларда ИШИДга қарши операцияларда қатнашаётган британиялик учувчиларнинг Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилишига рухсат берилгани ҳақида пайдо бўлган маълумотни изоҳлашни талаб қилган эди.
Изоҳ (0)