Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Air France авиакомпанияси топ-менежерларига ҳужум уюштирганликда гумон қилинаётган тўрт кишини ҳибсга олди.  Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Уларни компания ходимлар бўлими бошлиғи Ксавье Брозете ва узоқ масофаларга парвоз департаменти раҳбарининг ўринбосари Пьер Плисоньега ҳужум акс эттирилган видеоёзувлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлинди. Қўлга олинганлар Air France юкларни етказиш хизмати ходимлари бўлгани айтилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, айнан улар топ-менежерларга ҳужум ташкилотчилари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, авиакомпания ходимлари ва раҳбарият вакиллари ўртасидаги можаро 5 октябрь куни Air France’нинг Шарль де Голль аэропортидаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган. Авиакомпаниянинг мингга яқин ходимлари иш ўринларини қисқартириш масаласида йиғилиш ўтказилаётган офисга бостириб кирган ва Брозете ҳамда Плисоньега ташланиб, кийимларини йиртган.

Норозилигини билдираётган оломон орасидан шу ҳолда ўтиб бораётган икки топ-менежер тасвирланган видеолавҳа бутун дунё ОАВларига тарқалди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар