Хитойда жосусликда гумон қилиниб қўлга олинган япониялик фуқаролар сони тўрт нафарга етди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» япон ОАВга таяниб хабар беради.
Таъкидланишича, жорий йилнинг июнь ойида Шанхайда япон аёлининг қўлга олинганлиги ҳақида фақат ҳозир маълум бўлган.
Манбалардаги маълумотларга қараганда, ёзда қўлга олинган 50 ёшли япониялик аёл Токионинг Синдзюку туманидаги мактаблардан бирида дарс берган. Хитойда ҳибсга олинган уч нафар япониялик фуқаро маълумотларни ноқонуний тўплаганликда айбланмоқда.