Москва шаҳрида Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдин раҳбарлигида, шунингдек, шаҳар мерияси ва Россия Маданият вазирлиги кўмагида ташкил этиладиган қорилар мусобақасида 44 мамлакат вакиллари қатнашади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Мусобақада бир неча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади. Хусусан, Қуръондан парчаларни ёддан айтиб бериш, Ислом дини тарихи ва энг яхши ҳофиз йўналишлари шулар жумласидандир. Маккадаги ал-Ҳарам масжидининг нуфузли имоми танловнинг махсус меҳмони бўлади.
Маълумот учун, Москвадаги қорилар мусобақаси 2010 йилдан буён ЮНЕСКО байроғи остида ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)