Эрон мудофаа вазири, генерал Ҳусайн Дегхан узоқ масофага мўлжалланган янги ракета синовдан муваффақиятли ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
Эроннинг IRNA агентлигининг генералга асосланиб қайд этишича, ракета нишонларни юқори аниқликда уриш ва йўқ қилиш имкониятига ҳам эга.
Эмад ракетаси узоқ масофадаги нишонга етиб боргунига қадар бошқариш ва назорат қилиш мумкин бўлган Эроннинг дастлабки ракетаси ҳисобланади.
Мудофаа вазирининг қайд этишича, «ер — ер» таснифидаги мазкур ракета эронлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилиб, тайёрланган. «Ўз мудофаа дастурини ривожлантириш учун Эронга ҳеч кимнинг рухсати керак эмас», — дея қўшимча қилди генерал.
Изоҳ (0)