Singapore Airlines авиакомпанияси самолёти Сингапур аэропортида йўловчи терминали яқинида тўхтаб турган вақтида зарар кўрди. «ТАСС» хабарига кўра, ҳодиса 11 октябрь, якшанба куни тонгда юз берди.
Ҳодиса юз берган вақтда Airbus A330-300 самолёти бортида фақат муҳандис бўлган. Маълум бўлишича, ҳозирча номаълум бўлиб турган сабаб билан самолёт олд шассиси устуни синиб, лайнернинг олд қисми ерга қулаган, эшиги узилиб тушган.
«Ҳозирги вақтда авиакомпания вакиллари давлат идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ҳодиса сабабларини аниқлаш устида ишламоқда», — деди Singapore Airlines вакили.
Изоҳ (0)