Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат раҳбарлигига сайловлар кунида мухолифат вакилларини қонунга риоя қилишни бошлашга чақирди ва шунда сиёсатчиларни ҳеч ким йўқ қилмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда «БЕЛТА» хабар берди.
Лукашенко ҳеч кимга мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга рухсат бермаслигини таъкидлади. «Агар мухолифат Рубикондан ўтмаса (узил-кесил қарор қабул қилмаса), биз ҳеч қачон ҳеч кимни бошқа давлатлардагидек тутмаймиз ёки йўқ қилмаймиз», — дея қайд этди президент.
У сиёсий мухолифат томонидан бўладиган танқидларни ножўя деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди. «Марҳамат, йиғилишсин, муаммоларни муҳокама қилсин, ҳукуматни танқид қилсин», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)