Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Швейцариянинг Vacheron Constantin компанияси дунёдаги энг мураккаб механизмга эга соат яратди. Бунинг учун саккиз йил вақт кетди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Янгилик Reference 57260 дея номлангани бежиз эмас — соат 57 та қийин вазифани бажара олади ва 2826 та деталлдан ташкил топган. У хусусий коллекция учун буюртма асосида тайёрланган. Механизмнинг мураккаблиги буюртма хусусияти билан боғлиқ: коллекционер соат кечки 10 дан эрталабги 8 гача умуман овоз чиқармаслигини сўраган, сиферблатда эса кун ва тун индикаторлари, осмон диаграммалари, календарь ва бошқа кўрсаткичлар бўлиши керак эди.

Vacheron Constantin усталарининг айтишича, уларнинг маҳсулоти 33 та вазифани бажарган 1989 йилги Patek Phillipe соати рекордини янгилаган. Корпуси 18 пробали тилладан тайёрланган бу мўъжизанинг нархи 10 миллион долларга баҳоланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар