Энг кенг тарқалган ҳиссиётларни акс эттирувчи янги смайликлар Facebook’да 9 октябрдаёқ пайдо бўлади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Бироқ, дастлаб, улар ижтимоий тармоқнинг фақат Ирландия ва Испания сегменти учун тақдим этилади.
Нашр эслатишича, сентябрда Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг биргина «лайк» («менга ёқди») тугмаси фойдаланувчиларга етарли эмаслиги ҳақида гапирган эди. Мисол сифатида у суриялик қочоқлар билан боғлиқ фожиа ёки яқин кишисининг ўлими ҳақидаги қайдни келтирди. Кўплаб фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдаги бундай хабарларни эътиборсиз қолдира олмайди, бироқ «менга ёқди» деб белгилаш орқали, улар ҳамдардлик билдирмайди, балки маъқуллайди.
Янги тугмалар тўпламидан оддий «лайк»дан ташқари, севги, кулги, қувонч, ҳайрат, қайғу ва ғазабни билдирувчи иконкалар ўрин олган.
Изоҳ (0)