Филиппиннинг Лейте оролидаги ҳудудий қамоқхонанинг психиатрия бўлимида юз берган ёнғин оқибатида тўққиз нафар маҳкум ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Яна бир нафар маҳкум бедарак йўқолган, деб қайд этилмоқда.
Sky news телеканалининг маълум қилишича, ёнғин юз берганда 500 кишига мўлжалланган бинода 1256 нафар маҳкум бўлган.
Ёнғинни бартараф этиш учун саккиз соатга яқин вақт сарфланди.
Изоҳ (0)