Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

1-модель: Реклама

У рекламани баннерлар, матнли, контекстли, видео ва аудио реклама каби турли кўринишларда сайт ёки дастурда намойиш этишни назарда тутади. Сиз рекламани кўрсатишдан ҳам (реклама берувчидан пул олган ҳолда), рекламадан воз кечишдан ҳам (фойдаланувчилардан «рекламани ўчириб қўйиш» функцияси учун пул олган ҳолда) даромад олишингиз мумкин. Деярли барча электрон ОАВлар ушбу бизнес-моделдан фойдаланади.

2-модель: Савдо

Ушбу модель маҳсулот ёки хизматларни сотишга асосланади. Бунда eBay, Amazon, Arba.uz ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бугунги кунда янги freemium-моделлар (бу дастурий маҳсулот ёки хизматдан бепул фойдаланиш таклифидир, товарнинг кенгайтирилган, яхшиланган функциялари қўшимча тўлов эвазига тақдим этилади) долзарблик касб этмоқда. Skype, Evernote, Dropbox, Google Drive, «Яндекс.Диск» муваффақиятли freemium-моделларга мисол бўла олади.

3-модель: Обуна

Ушбу моделда обуначилардан маҳсулот, сервис ёки уникал контентдан фойдаланганлик учун абонент тўлови олинади. Мисол тариқасида Microsoft Office пакетлари, Player.uz контенти, New York Times мақолалари учун обуналарни келтириш мумкин.

4-модель: Транзакция

Мазкур моделда монетизация олди-сотди иштирокчилари ўртасидаги пулли транзакциядан тушадиган комиссия пулига асосланади. Электрон пул воситалари оператори PayPal, ўзиники бўлмаган товарларни сотувчи дўконлар — агрегаторлар ва бошқа молиявий сервислар («Яндекс.Маркет», eBay)ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

5-модель: Лицензиялаш

Бу дастурий таъминотни сотиш ва ундан фойдаланишга асосланган бизнес-модель бўлиб, унда етказиб берувчи веб-дастурни ишлаб чиқади ва уни мустақил равишда бошқариб, буюртмачига интернет орқали дастурий таъминотдан фойдаланиш имкониятини беради. «1С», Photoshop бундай бизнес-моделга мисол бўла олади.

Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: https://kontur.ru/articles/1003

Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.

juhu

kxjc

Изоҳ
Асосий янгиликлар