Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси қозоғистонлик ҳожиларни ватанига элтиш учун атиги битта самолёт ажратгани сабаб, Қозоғистоннинг юзлаб фуқаролари Жидда аэропортида бир неча кунга қолиб кетган. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.

Фото: «Nur.kz»

Фото: «Nur.kz»

Қайд этишларича, жорий Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига сафар қилган 5 минг қозоғистонликни 2,5 минг нафарига Саудия Арабистонининг Flynas ва Қозоғистоннинг SCAT авиакомпаниялари хизмат кўрсатиши керак эди.

Бироқ, маълум қилинмаган сабабларга кўра, SCAT парвозлардан четлатилган, Flynas эса биргина самолёт билан 2,5 минг кишини «Саудия Арабистони — Қозоғистон» йўналиши бўйлаб манзилга етказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) Саудия авиакомпанияси Ой тақвимига кўра фақат маълум кунларда парвоз қилиши ҳақида изоҳ берганди. «Қизиғи, бошқа зиёратчилар учун компания самолётлари қатъий жадвал асосида, халқаро вақт стандарти бўйича учмоқда», — дейди Қозоғистон сайёҳлик агентликлари ассоциацияси президенти Асел Нуркебаева.

Нуркебаеванинг қўшимча қилишича, Flynas авиакомпанияси қозоғистонлик зиёратчиларнинг меҳмонхона ва озиқ-овқат харажатларини қоплаб бермоқчи эмас, ваҳоланки, халқаро норма ва келишувлар бунинг аксини талаб қилади. Бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун, ассоциация Ҳаж квотаси тақсимотини ҚМДИдан олиб қўйишни таклиф қилмоқда.

ҚМДИдан маълум қилишларича, Саудия Арабистонида қолаётган қозоғистонлик зиёратчилар узоғи билан 12 октябргача ватанда бўлади. «5 октябрь куни Жиддадан 464 киши келади, қолган 1340 киши эса Мадинадан Олмаотага учади, сўнгги рейс 12 октябрда», — деди идора вакили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар