Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида жангарилар билан отишма чоғида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг жангарилар билан тўқнашуви Хандвара округида рўй берди, отишма ҳамон давом этмоқда. Крусан тумани ҳудудида бўлиб ўтган жангда эса бир жангари ўлдирилган, унинг ёнидан Калашников автомати топилди.
Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида расмий чегара йўқ, икки давлат армияси назорат чизиқлари билан ажратилган. Деҳли қўшни давлат армияси ва махфий хизматларини минтақанинг ажаралиб чиқиши учун курашаётган кучларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Исломобод эса бу айбловларни инкор этади.
Изоҳ (0)