Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган Сурия ҳамда Япония ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суриядаги нотинч вазият сабаб 8 октябрга белгиланган ушбу учрашув бетараф майдон — Уммон пойтахти Мускат шаҳридаги Seeb Sports стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувни ўзбекистонлик FIFA рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Илгиз Танташев.
Маълумот учун, иккинчи саралаш босқичининг дастлабки тўрт тур учрашувлари якунига кўра, «E» саралаш гуруҳида Сурия 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда, иккинчи ўриндаги Япония ҳисобида 7 очко бор.
Изоҳ (0)