Москвадаги Лужники стадиони ҳудудида ёнғин юз берди. Meduza’нинг ёзишича, ижтимоий тармоқларда майдон узра қора тутун пайдо бўлгани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан 12:25 да келиб тушган. Маълум бўлишича, Лужники ҳудудида қурилиш чиқиндилари ёнган.
Ёнғин ҳақидаги хабар олинганидан 14 дақиқа ўтиб қутқарувчилар оловни ўчирган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)