ЖЧ—2018 Осиё саралаш баҳсларидан ўрин олган Малайзия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Малайзияга техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Учрашув 8 сентябрь куни Малайзиянинг Шох-Алам шаҳрида бўлиб ўтган. Ўйин вақтида маҳаллий ишқибозлар пиротехника воситалари ва ракетачалардан фойдаланган. Шундан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатишга қарор қилган.
ФИФА майдон эгаларига техник мағлубият ёзди. Бундан ташқари, Малайзия кейинги уй ўйинини мухлисларсиз ўтказишига тўғри келади.
Изоҳ (0)