Украиналик Владимир Кличко ва британиялик Тайсон Фюри ўртасидаги титул жанги 28 ноябрь куни Дюссельдорфда (Германия) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Фюри Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, беллашув 24 октябрда ўтказилиши режалаштирилган, аммо Кличко машғулотлардан бирида чап оёғини шикастлангани сабабли номаълум муддатга қолдирилганди. Унинг даволаниш жараёнини футбол бўйича Германия терма жамоаси шифокори Ганс-Вилгелм Мюллер-Волфарт назорат қилмоқда.
Изоҳ (0)