Футбол бўйича Осиё чемпионати саралаш босқичи «А» гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси 2 октябрь куни Бутанга қарши майдонга тушди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устунлигида ўтган ўйинда Жасур Абдураимов қўл остидаги футболчилар Бутан терма жамоаси дарвозасига жавобсиз еттита гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги навбатдаги учрашувларни 4 октябрь куни Шри-Ланка, 6 октябрь куни эса Бангладеш ёшлар терма жамоаларига қарши ўтказади.
Саралаш гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоаси 2016 йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Изоҳ (0)