Дунёга машҳур Coca-Cola ва McDonald’s компаниялари ФИФA президентига мурожаат қилди ва ундан зудлик билан ўз лавозимини тарк этишини сўради, деб ёзади «Uff.uz».
«Кундан-кунга ФИФAнинг обрўси тушиб бормоқда. Ташкилот тезлик билан ўз ишини қайта кўриб чиқиши керак. Бунга фақат тўла мустақил ҳолда ёндашибгина эришиши мумкин», — дейилади Coca-Cola мурожаатида.
«Сўнгги ҳафталарда бўлаётган воқеалар ФИФA обрўсини йўққа чиқармоқда. Бундан ташқари, ташкилотга жамоатчиликнинг ишончи ҳам қолмаяпти», — дейдилади McDonald’s мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Швейцария ҳукумати Блаттер устидан жиноий иш очган ва раҳбар кирдикорлари туфайли сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)