Американинг Виржиния штати ҳукумати ўзини ақли норасо деб тан олинишига эришишга уринган ашаддий қотилни қатл этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
АҚШ Олий суди 1 октябрь, пайшанба куни қатлни кечиктириш ҳақидаги апелляция шикоятини рад этгандан сўнг, олий жазонинг ижросига рухсат берилди. 49 ёшли Альфредо Прието ўлимга олиб келувчи инъекция ёрдамида ўлдирилди.
Прието ёш эр-хотинни ўлдирганлиги учун 2010 йилда Виржинияда ўлим жазосига маҳкум этилган эди. Бундан ташқари у Калифорниядаги қотилликда ҳам айбланган.
Изоҳ (0)