Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида 2015 йилнинг тўққиз ойи давомида 70 минг 563 нафар уруш ногирони, қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тиббий кўриклар натижасида 35 минг 367 нафар бемор амбулатор шароитда, 6 минг 340 нафари стационарда, 22 минг 512 нафари уйдаги стационарда соғломлаштирилди, 6 минг 344 нафар уруш фахрийларига санаторияларга тавсия берилди.

Республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникаларининг тажрибали мутахассислари иштирокида 97 та маҳорат дарслари ўтказилиб, 5 минг 910 нафар кексаларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг 70 та янги усулларини жорий этган ҳолда 400 та кўргазмали мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилди, 14 минг 217 нафар кексаларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар