Тошкентдан Қаршига қадар ҳаракатланадиган «Насаф» тезюрар поездининг йўналиши 1 октябрдан эътиборан Китобга қадар узайтирилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Хабар беришларича, поезд пайшанба, жума, шанба, якшанба, сешанба, чоршанба куни соат 15:02 да Тошкентга йўлга чиқса, жума, шанба, якшанба, душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари соат 04:37 да Китобдан Тошкентга томон ҳаракатланишни бошлайди.
Поезднинг иккинчи тоифа чипталари 42 минг сўм, биринчи тоифа чипталари 69 минг сўм, энг қиммат чипталари нархи эса 136 минг сўмга тенг.
Изоҳ (0)