Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида «Бидъатдан сақланайлик!» сарлавҳали мақола чоп этилди.
Унда айтилишича, араб тилидаги «бидъат» сўзининг луғавий маъноси «бир нарсани янгидан пайдо қилиш, янгилик киритиш» деганидир. Шаръий истилоҳда динда бўлмаган нарсани динга қўшиш, диний ишларда кейинчалик ноўрин жорий бўлган одатлар «бидъат» дейилади.
Мақолада энг хунук бидъатлар ўнта эканлиги тилга олинади ва уларнинг баъзилари келтирилади. Булардан: Қуръони каримни ўқиш, зикр, дуо, намоз, тасбеҳ ва бошқа амалларни пулга шартлашиб қилиш; ўликни эслаш учун таом тайёрлаш ва ейиш, қабр устида шам ёқиш, келин ва ўлик олдида зикр қилиш, қабр устида бино қуриш, у бинони безаш ва у ерда ётиш; нафл намозларини жамоат бўлиб ўқиш; намозни адо этишдаги таъдили арконни тарк этиш, қарға тумшуғини ерга ургандай қилиб намоз ўқиш; намозда имомдан олдинга ўтиш ва унга қарама-қарши туриш; сафларни тузатмаслик ва бошқалар хунук бидъатлардандир.
Изоҳ (0)