Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг «Краснодар» футбол клуби шарафини ҳимоя қилувчи ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Европа Лигаси доирасида «Габала»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Uff.uz»нинг ёзишича, Аҳмедов жамоаси бу ўйинда Озарбайжон клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Одил Аҳмедов. Фото: Darakchi.uz

Одил Аҳмедов. Фото: Darakchi.uz

«Биз ҳар уч кунда майдонга тушмоқдамиз. Шу сабабли чарчоқ аломатлари бор. Иккинчи бўлимда хотиржамроқ ўйнадик, шу сабабли ғалабага эришдик. Мазкур ўйиндаги натижа биз учун жуда муҳим эди», — деди ўзбекистонлик футболчи.

«Яхши спорт формасида бўлишни истаймиз. Аммо ёмғир яхши ўйин намойиш этишга ҳалал берди», — дея қўшимча қилди Одил Аҳмедов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар