17 сентябрь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Хўжа Ҳасан» маҳалласида яшовчи оилада уч эгизак фарзанд дунёга келди, дея хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.
Уч эгизакнинг икки опаси ҳам бор. Чақалоқларга Ҳасан, Ҳусан ва Эгамберди деб исм қўйишди. Шифокорлар айтишича, учинчи чақалоқ улар учун «сюрприз» бўлган. У она қорнида бошқача жойлашгани туфайли туғруқ олдидан ўтказилган ультратовуш текширувида уни кўриб бўлмаган.
Навоийдаги перинатал марказида яқин орада тўрт эгизак чақалоқ туғилиши ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)