Орол денгизига сув қайтмоқда, Аральск шаҳридан қирғоққача бўлган масофа 10 марта қисқарди, дея хабар бермоқда «Обшчество и экология» газетаси.
Аральск ўзи йўқотган порт бандаргоҳи статусини қайтариб олиши мумкин. Айни пайтда минтақада «Сирдарё дарёси ўзанини тартибга солиш ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолиш» аср лойиҳаси амалга оширилмоқда. У туфайли биринчи ясама денгиз — Кичик Оролни яратишга муваффақ бўлишди.
Саёзланиш йилларида сув шаҳардан 150 километр узоққа кетган бўлса, бугунги кунда бу масофа 17 километргача қисқарди.
Газета ёзишича, энди Қозоғистон лойиҳаси иккинчи босқичга ўтмоқда. У амалга оширилиши натижасида денгиз акваторияси уч марта катталашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)